Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

«Э, 2 шунақа ТВгаям, режессёригаям, операторигаям…»

Баҳо:
+ | -

«Мен кеча Ўзбек халқини шодлантирган, жипслаштирган, бениҳоя севинтирган ЎЗБЕК ЎҒЛОНЛАРИНИ шарафлаш учун уларга аталган тўнларни кўтариб, Тошкент бордим. Худога шукур, аэропортнинг яқинига ҳам йўлатишмади.
Мени билган катталарга қўнғироқ қилдим. Шунақа кўрсатма бўлган экан, спортчиларимиз узоқ учишибди, чарчашибди. Дам олишсин экан. Бирор киши интервью ҳам олмасин, уларни ҳеч ким безовта қилмасин экан.
Майли. Кўндим.
Аммо бошқа нарсага кўна олмадим.
Бир дўстимникида қолдим ва эрталабгача ухламай, Ўзбекистон телеканалларини пойлаб ўтирдим, бирортасида спортчиларимизнинг кутиб олиниши жонли равишда намойиш қилинар, деб.
Афсус, Ўзбекистонда жонли ТВ ҳам қолмабди.
Нега биз шунақамиз, ўв, биродарлар?
Нега бошқа миллат ўз қаҳрамонларини узлуксиз кўрсатиб туради, шарафлайди, фахрланади-ю, бизникилар нега ухлайди?!
Эрталабки ахбортларни пойладим, энди кўрсатишар, десам, ўртоғим кулади: “Ҳали ЎзТВдагилар ҳам, катталари ҳам ухлаб ётибди-ю, ўртоқ”, дейди.
Нега турмайди?
Нега биз Ҳасанбой чемипон бўлганда туни билан ухламаймиз-у, булар шунча қаҳрамон, шунча чемпион келганда ухлайди?
Қандай қилиб ухлайди?
Қачон уйғонади бизнинг ТВдагилар?
Э, қара, ТВни қўйсанг, корейс сериаллари бўлиб ётади. Бу корейс сериалидан ЎзТВ раҳбарлари қачон тўядилар? Ҳиндларнинг киндиги очиқ аёлларига термулишдан қачон тўядилар?
Ўз миллатидан, миллатининг қаҳрамонларидан фахрланишни булар қачон ўрганади?
Буларга ким ўргатиши керак?
Наҳотки бутун Ўзбекистон кутган Олимпиадачиларнинг Ватанга келишларини кўзлари тўрт бўлиб пойлаган Ўзбек халқига Ўзбекистон ТВси намойиш қилиши оғир бўлса?
Ёки артистларга ўхшаб, Олимпиада чемпионлари ҳам пул берсинми ЎзТВга?
Э, 2 шунақа ТВгаям, режессёригаям, операторигаям, стадионининг директоригаям…»

Ўзбекистон ТВ каналлари йилдан-йилга ривожланиб бормоқда. Тезкорлик, воқеа ҳодисаларга муносабат, умуман олганда ҳар томонлама янгилик ва ўзгаришлар катта. Лекин , журналист Каримберди Тўрамуроднинг ижтимоий тармоқда ёзиб қолдирган фикрларини ҳам рад эта олмайсиз. Олимпиада қатнашчиларининг кутиб олинишини Каримберди Турамурод юртдошимиз сингари  барча ТВ орқали жонли намойиш этилишини кутган бўлса ажаб эмас.

Манба: diydoraziz.uz
Киритилди: 07:38, 25.08.2016.
Ўқилди: 9209 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6624]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3109]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3035]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2206]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2008]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1918]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1808]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1753]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1596]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1551]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик