«Бавария» ҳужумчиси Томас Мюллер ҳозирги устози Карло Анчелотти билан собиқ бош мураббий Хосеп Гвардиолани таққослаб кўрди.
«Анчелотти футболчиларга яқинроқ. У ўйинчилар билан муомала қилишда яхши услубга эга. Гвардиолага нисбатан у оқибатлироқ. Гвардиола эса қайсидир маънода ўз дунёсида яшар эди. У куни бўйи тўғри қарор қабул қилиш учун нима қилиш кераклигини ўйлаб юрарди. Яхши маънода айтадиган бўлсам, у жиннироқ эди» - деди Мюллер Bild хабарида.