Профессионал боксчилик фаолиятини якунлаганига қарамай, афсонавий кичик Флойд Мейвезер Instagram’даги саҳифасига машғулотларидан олинган видеони жойлаштирди ва бу унинг фаолиятини янгилаши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар пайдо бўлишига мажбур қилди, деб хабар бермоқда «Корреспондент».
Америкалик боксчи 2015 йилнинг 12 сентябрь куни, Андре Берто устидан эришилган ғалабадан сўнг ўз фаолиятини якунлаганди. Мейвезернинг айтишича, у ўшандан буён машғулот ўтказмаган эди. Аксарият мутахассисларнинг фикрича, 39 ёшли боксчининг ушбу машғулоти фақат бир нарсани англатиши мумкин – у рингга қайтишга тайёргарлик кўрмоқда.
Аввалроқ Мейвезер UFC аралаш жанглар курашчиси Конор МакГрегор билан жанг қилиш истаги борлиги ҳамда фаолиятини янгиламоқчи бўлаётган филиппинлик Мэнни Пакьяоага қарши яна бир бор жанг ўтказиш вариантини кўриб чиқаётганини маълум қилганди.
Маълумот учун, кичик Флойд Мейвезер профессионал рингда 49 жанг ўтказиб, барчасида (шулардан 26 та нокаут билан) ғалаба қозонган.