Хорватия терма жамоасининг янги сардори қилиб «Реал» яримҳимоячиси Лука Модрич тайинланди. Вице-сардорлик вазифаси Иван Ракитич ва Ведран Чорлукага юклатилди.
«Билдирилган ишонч учун рахмат, уни оқлашга ҳаракат қиламан» - деди Модрич Хорватия футбол федерацияси расмий сайтида.
Эслатиб ўтамиз, Хорватиянинг олдинги сардори Дарио Срна Евро-2016дан сўнг терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди.