Аввалроқ, Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган ХХХI ёзги Олимпиадада чемпионликни қўлга киритган россиялик спортчиларга мамлакат президенти Владимир Путин томонидан BMW X6 автомобиллари совға қилингани, бироқ чемпионлардан бири президент совғасини интернет орқали сотувга қўйгани ҳақида хабарберган эдик.
Машинани сотишга қарор қилган спортчи синхрон сузиш бўйича чемпион қиз эканлиги аниқланди. Россия Синхрон сузиш федерацияси раҳбариятининг сўзларига кўра, федерация Рио-де-Жанейродаги Олимпиададаги ғалабаси учун берилган совғани сотмоқчи бўлган спортчига ёрдам беради. Бу ҳақда РИА Новостиёзмоқда.
“Оилавий шароити ва турар-жой масаласини ҳал қилиш учун машинани сотган спортчи қизга, албатта, ёрдам берилади, автомобилни сотиш керак эмас”, дейди федерация ходимларидан бири.
Маълумот учун, Рио Олимпиадасида Россиядан 23та спорт тури бўйича 286 нафар спортчи қатнашди. Якунда Россия терма жамоаси медаллар сони бўйича мусобақада тўртинчи ўринни олди. Россиялик спортчилар жами 56та медаль (19та олтин, 18та кумуш ва 19та бронза) ютишга муваффақ бўлдилар.
Руслан Сулаймонов
Зиданнинг Франция терма жамоаси билан шартномаси муддати маълум бўлди [2309]
«Реал» АПЛ топ-клуби сотиб олмоқчи бўлган Каррерас учун белгиланган нархни маълум қилди [2184]
Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [2066]
Ўзбекистонлик истеъдодли ҳимоячи фаолиятини Жанубий Кореяда давом эттиради [2042]
Альварес «Барселона» учун иккита топ-клубга рад жавобини берди [2019]
Олисе «Реал»га ўтишни талаб қилмоқда [2017]
Тухель: «Лионель Мессини тўхтатиш йўлини топамиз» [1914]
«Барселона» Рэшфорд эвазига футболчисини «МЮ»га беришдан бош тортди [1891]
"Милан" "МЮ" футболчисини ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди [1673]













