«Реал» яримҳимоячиси Марко Асенсио «Қироллик клубини» ҳар доим «Барселона»дан устун қўйишини маълум қилди.
«8 ёшлигимда Мальоркада ота-онам билан дам олдим. У ерда Флорентино Перес кемаси ҳам бор экан. Онам унинг олдига бориб, биргаликда суратга тушишни илтимос қилди ва мени қачонлардир «Реал» таркибида ўйнаш ниятим борлигини айтди. Кўриб турганингиздек шу ердаман. Нималар деяпсиз, «Барселона» либосини ҳеч қачон киймайман» - деди Асенсио Cadena Ser.