Испания терма жамоаси ҳимоячиси Серхио Рамос собиқ жамоадоши, ҳозирда «Порту» дарвозабони Икер Касильяснинг терма жамоа йиғинига чақирилмаганидан норози бўлмоқда.
«Шундай футболчи терма жамоага чақирилмагани ҳаммани ажаблантирмоқда. У бизнинг биринчи рақамли сардоримиз.
Терма сафига келиб, у ерда Касильясни кўрмаслик ғалати туюлмоқда. Жамоада кескин ўзгаришлар даври бошланмоқда. Касильяс билан тез-тез суҳбатлашиб турамиз, у менинг яқин дўстим», – дейди Рамос.