Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Айман ал-Ҳаким: «Бу босқичда ҳар бир очко катта аҳамиятга эга»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон - Сурия ўртасидаги ўйиндан олдин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Айман ал-Ҳаким иштирок этди.

— Эртага бизни қийин ўйин кутиб турибди. Ўзбекистон гуруҳнинг кучли рақибларидан бири. Эртанги ўйин биз учун жиддий синов бўлади. Эртага ижобий натижа учун бор кучимизни ишга соламиз. Боиси, бу босқичдаги ҳар бир очко катта аҳамиятга эга.

Абдулраззоқ Ҳусайн, Сурия терма жамоаси сардори:
— Эртага катта ўйин ва қийин синов кутиб турибди. Мамлакатда юзага келган мураккаб вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қиламиз. Бу бизнинг яхши ўйин кўрсатишимизга ҳалал бера олмайди. Ижобий натижа учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз.

— Аввалги босқич якунланганига бир неча ой вақт ўтди. Шу вақт ичида терма жамоада нималар ўзгарди?
— Сўнгги 5 ойни назарда тутилаётган бўлсак, жамоа ўзаги ўзгаришсиз қолган. Фақат бир-икки нафар янги футболчилар сафимизга қўшилди. Янги босқич яқинлашмоқда. Бу босқичда янги куч ва янги ғайрат билан ўйнашимиз керак. Бу муҳим.

— Аввалги саралаш босқичидаги Сингапурга қарши учрашув терма жамоанинг энг яхши ўйини эдими?
— Камбожа, Афғонистон, Сингапурга қарши ўйинларда бизнинг қандай тайёргарликни ўтаганимизни билиш муҳим. Бу ўйинларга қийин шароитларда тайёрлангандик. Ҳозирги босқичда эса вазият нисбатан яхшироқ бўлди.

— Тожикистонга қарши ўртоқлик ўйинида ҳисоб очилмади. Ҳимоячиларнинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдингизми? Эртага ҳам уларни майдонга туширишингиз мумкинми?
— Биз Тожикистон терма жамоасини ҳурмат қиламиз, аммо бу жамоани Ўзбекистон, Жанубий Корея ва Эрон билан таққослаб бўлмайди. Тожикистонга қарши ўйинда янги футболчилар ва янги тактикани синовдан ўтказдик. Биз ҳар бир ўйинга алоҳида таркиб, алоҳида тактика танлаймиз. Тожикистонга қарши келажакда кучли жамоалар билан ўйнашимизни назарда тутган ҳолда ўйнаганимизни айтиб ўтишимиз мумкин.

— Тожикистонга қарши ўйинда ҳимоявий ўйин моделини синовдан ўтказдингизми ёки аввалги босқичдаги ўйинингизни давом эттирдингизми?
— Бу фақатгина ўртоқлик учрашуви эди. Ўртоқлик ўйини ва расмий ўйини ўртасида катта фарқ бор эди. Тожикистонга қарши ўйиндаги натижа бизни қизиқтирмасди. Бу ўйинда биз янги тактика ва янги футболчиларни синовдан ўтказдик.

— Эртанги ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси фаворит ҳисобланади. Бу нарса Сурия учун фойдами ёки зарар?
— Футболда назарий жиҳатдан фаворит ва аутсайдер деган тушунчалар бор. Аммо барча нарса майдонда ҳал бўлади. Футболда ҳеч қачон натижани олдиндан режалаштириб бўлмайди. Кичик хато барча нарсани ўзгартириб юбориши мумкин.

— Уй учрашувлари нима учун Макаода ўтказилади? Бу Сурия терма жамоасининг танловими?
— Сўнгги 3 ой давомида уй учрашувларини ўткказиш учун қийинчиликларга дуч келдик. Жуда кўп мамлакатлар билан музокаралар ўтказдик, аммо уларнинг ҳеч бири таклифимизга рози бўлмади. Ўн кун олдин Макао футбол федерацияси бизга таклиф билан чиқди ва барча масала ҳал қилинганди. Бироқ кеча Макао футбол ассоциацияси бизга мезбонлик қила олмаслигини билдириб, хат йўллади. Уй ўйинларини қайси мамлакатда ўтказишимиз ҳамон номаълум бўлиб турибди.

— Суриялик футболчиларнинг кучлироқ миллий чемпионатлардаги клубларда ўйнаб кетишига нима халал бермоқда.
— Абдулраззоқ Ҳусайн: Балки Суриядаги нотинч вазият сабаб бўлиши мумкин. Европада ўйнаган суриялик футболчилар бўлган. Ҳозир ҳам БАА ва Саудия Арабистони чемпионатларида ўйнашмоқда. Сурияликлар кўпроқ араб тилида сўзлашувчи мамлакатларни ўйнаш қулайроқ. Ундан ташқари улар мамлакатга яқинроқ бўлиб, ўз оилаларидан хабардор бўлиб туришни исташади.

— Ўзбекистон терма жамоасининг қайси футболчиларини ажратиб кўрсатган бўлардингиз:
Абдулраззоқ Ҳусайн: — Ўзбекистон терма жамоаси бир ёки икки юлдуздан иборат эмас. Рақибимиз жамоа сифатида кучли. Эртага бу жамоага қарши яхши ўйин кўрсатишга интиламиз.

— Гуруҳда фаворит жамоа сифатида қайси терма жамоаларни айтган бўлардингиз?
— Гуруҳдаги ҳар бир жамоада ЖЧга чиқиш учун имконият бор. Дастлабки 2та тур ўйинлари ўтказилганидан кейин қандайдир фикрлар билдиришимиз мумкин. Ҳозирча эса фикр билдиришга эрта.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:12, 31.08.2016.
Ўқилди: 9691 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3699]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2826]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1980]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1855]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1824]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1566]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1534]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1457]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1446]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1307]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.