Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Хавьер Маскерано ҳужумчи Лионель Месси миллий терма жамоага қайтишга қарор қилганидан хурсандлигини такъидлаб ўтди. «Барселона» ҳимоячиси «альбиселесте» футболчилари аввалги муваффақиятсизликларни унутиш кераклигини айтиб ўтди.
«Россияда ўтадиган жаҳон чемпионатига боришимиз учун янги саҳифа очишимиз керак. Олдинга интилишимиз керак. Ҳали олдимизда турган ўйинлар кўп. Кураш учун бизга куч керак. Биз, аргентиналиклар Мессини майдонда кўришдан ўзимизни маҳрум қилсак, бу гуноҳ бўларди. Месси терма жамоадаги фаолиятини якунлаш ҳақидаги қарорга қизиққонлик билан келмади. Бунинг учун унда асослар бор эди. У терма жамоага қайтди, у терма жамоага содиқ. Буни қадрлашимиз керак», - дейди Маскерано.