«Атлетико» клуби ҳужумчиси Антуан Гризманнинг жамоа ўйинини кескин танқид қилишига клуб вакиллари турлича муносабат билдиришмоқда. Эслатиб ўтамиз, «Атлетико» Испания чемпионатининг дастлабки 2 турида ғалаба қозона олмагач, Гризманн жамоани Примерада жон сақлаб қолиш учун курашиши мумкинлиги ҳақида гапирган эди.
«Гризманнинг асабийлашиши ижобий ҳолат. Антуан – музаффар ўйинчи, у ғалабага чанқоқ ва бу жамоа учун фойдали. У кимнидир хафа қилган бўлсам, афсусдаман деди, бироқ кечирим сўрамади. У ғалаба қозонишни истамоқда» - деди Коке «Cope» хабарида.