«Челси» ҳимоячиси Давид Луиз пойтахт жамоасига қайтгани тўғрисида ўз фикрларини баён қилди.
«Бу ерга қайтишдан бахтиёрман. Иккинчи марта бу клуб шарафини ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлмоқдаман – бу жуда ажойиб. Мен бу клубни яхши кўраман, шунинг учун ҳам қайтдим. «Челси» либосида майдонга тушишни орзиқиб кутмоқдаман» - деди футболчи клубнинг расмий сайтида.