"Ницца" клуби янги ҳужумчиси Марио Балотелли тақдимот маросимида Ницца ва Монакодаги тунги клублар ҳақидаги саволга жавоб бериб ўтди.
"Тунги клублар? Бу ҳақида эшитишни ҳам истамайман. Мен бу ерга футбол туфайли келганман. Менга бошқа жамоалардан ҳам қизиқиш бўлди. Аммо мен ўйнашим лозим. Шу сабабли ҳам "Ницца" клуби лойиҳаси жуда ёқди", - дейди Балотелли.