"Ницца" аъзосига айланган Марио Балотеллининг агенти Мино Райола баёнот бериб, «Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп футболчига нисбатан адолатсизлик қилганини таъкидлаб ўтди.
«Клопп Балотеллига нисбатан адолатсиз муносабатда бўлганини «Ливерпуль» раҳбарияти тан олди. Мен унинг қандай мураббий эканини муҳокама қилмайман, аммо мен уни буюк мутахассис деб ҳисобламайман. Назаримда, у ким билан ишлаётганини ҳам тушунмаган. Марио ўзини намунали тутди ва ҳаттоки ёлғиз ўзи шуғулланганида ҳам унинг устидан шикоят қилмади. Клопп Балотеллига нисбатан адолатсизлик қилди дейишнинг ўзи камлик қилади, у шунчаки бир уюм ахлат», – дейди Райола.