Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Ўзбекистон қизлари Осиё чемпионати U16 саралаш мусобақасидаги иштирокини якунлади

Баҳо:
+ | -

Вьетнамда қизлар ўртасида Осиё чемпионати U16 саралаш ўйинлари якунига етди. Гуруҳнинг сўнгги ўйинида Австралия қизларига мағлуб бўлган ҳамюртларимиз, гуруҳда учинчи ўринни эгаллаб, кейинги босқичга чиқа олишмади.

Ушбу саралаш гуруҳи ўйинларига Вьетнам мезбонлик қилди. Саралаш турнирининг илк учрашувида айнан мезбон терма жамоага қарши ўйин ўтказган ўзбекистонлик қизлар 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Иккинчи учрашувда Фаластин билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган Ўзбекистон саралаш турнирининг учинчи ўйинида Гонконгни 2:0, тўртинчи ўйинда Ироқни 4:0 ҳисобларида мағлуб этди.

Учинчи сентябрь куни бўлиб ўтган сўнгги тур учрашувида Ўзбекистоннинг рақиби ушбу саралаш гуруҳининг яққол фаворити – Австралия ўсмир қизлар терма жамоаси бўлди. Барча рақибларини фақат йирик ҳисоблар билан мағлуб этиб келаётган австралияликлар, Ўзбекистон дарвозасига ҳам 9 бора йўл топишди. Бу голларга Ўзбекистон фақат бир бора, Маржона Тўраеванинг голи билан жавоб бера олди– 1:9. Таъкидлаш керакки, дастлабки турда Фаластинни 28:0 ҳисобида мағлуб этган Австралия, якунда 5 ўйинда 65 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилиб, фақатгина Ўзбекистон билан учрашувда бир гол ўтказиб юборди.

Ўзбекистон U16 5 ўйинда 7 очко жамғариб, гуруҳда учинчи ўринни эгаллади. Барча рақибларини мағлуб этган Австралия 1-ўрин билан кейинги босқичга йўл олди.

Осиё чемпионати U16 саралаш мусобақаси

5-тур.

Ўзбекистон U16 – Австралия U16 – 1:9

Голлар: Маржона Тўраева (85) – Сакалис (23,38,69), Жасинта (26,31), Христодолу (45), Хикматова (75 автогол), Винье (78), Ростбаккен (90+1)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:19, 03.09.2016.
Ўқилди: 10114 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.