Испания яримҳимоячиси Витоло терма жамоада ўйнашдан бахтиёр эканини баён қилди.
«Бош мураббий Лопетеги менга ишонч бағишламоқда. У мендан «Севилья»да қандай ўйнаган бўлсам, шундай ўйинни кутишини билдирди. Мен ўнг қанотда ўйнадим, шу ерда ўзимни жуда яхши ҳис қиламан. Умуман олганда, дарвозага тур деса ҳам, жон деб уни илтимосини бажарган бўлардим» - деди Витоло Marca хабарида.