«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Златан Иброҳимович бош мураббий Жозе Моуриньо ҳақида илиқ сўзларни гапирди.
«Мен икки марта АПЛ клубига ўтишга яқин эдим. Бир сафар «Арсенал»га, кейинги сафар «Манчестер Сити»га. Бироқ бу трансферлар амалга ошмай қолди.
Моуриньо - мегамия. У ғалаба қозониш учун нима қилиш кераклигини яхши билади. Мен ундан «Интер»да кўп нарсани ўрганганман. Моуриньо қўл остида ишлашни ким ҳам истамайди дейсиз» - деди Златан.