Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла 1-1 Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

Шахматчиларимизнинг жаҳон шахмат олимпиадасидаги ғалабалари

Баҳо:
+ | -

Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар ва хотин-қизлар терма жамоалари Озарбайжонда ўтказилаётган жаҳон шахмат олимпиадасида муваффақиятли иштирок этмоқда.

Боку шаҳри мезбонлик қилаётган бу галги жаҳон шахмат олимпиадасида 170 дан зиёд давлат шахматчилари ғолиблик учун кураш олиб бормоқда. Ўн бир турдан иборат олимпиаданинг ҳар бир учрашувида терма жамоаларнинг тўрттадан ўйинчиси иштирок этади. Ғолиб тўрт партиянинг умумий натижаси бўйича аниқланади.

Эркаклар ўртасидаги мусобақаларда мамлакатимиз шарафини халқаро гроссмейстерлар – жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов, Антон Филиппов, Марат Жумаев, Жаҳонгир Воҳидов ва ёш иқтидорли шахматчимиз Нодирбек Ёқуббоев ҳимоя қилмоқда. Хотин-қизлар мусобақасида халқаро гроссмейстер Нафиса Мўминова, халқаро тоифадаги спорт усталари Гулруҳбегим Тоҳиржонова, Ирина Геворгян, Сарвиноз Қурбонбоева ва тажрибали шахматчимиз Нодира Нодиржонова дона сурмоқда.

181 жамоа иштирок этаётган эркаклар мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари биринчи турда брунейлик шахматчиларни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Жаҳонгир Воҳидов Сун Вей Йега, Антон Филиппов Ҳафизон Омарга, Марат Жумаев Алиуддин Азаҳарига, Нодирбек Ёқуббоев Омар Баки Жапарга ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Иккинчи турда шахматчиларимиз Доминикан Республикаси терма жамоасини ҳам 4:0 ҳисобида енгди. Рустам Қосимжонов Хосе Лисандро Муноз Сантана, Жаҳонгир Воҳидов Нельсон Пинал Боргес, Антон Филиппов Хосе Маунэль Домингес, Нодирбек Ёқуббоев Карлос Пол Эбрю Жан устидан ғалаба қозонди.

Учинчи турда шахматчиларимиз Чехия терма жамоаси билан баҳслашади.

Хотин-қизлар мусобақасида 142 жамоа бош соврин учун баҳсга киришди. Шахматчи қизларимиз биринчи турда парагвайликларни 4:0 ҳисобида доғда қолдирди. Нафиса Мўминова Габриела Варгасни, Ирина Геворгян Далила Перезни, Сарвиноз Қурбонбоева Летиция Авалосни, Нодира Нодиржонова Монцеррат Рохасни мот қилди.

Иккинчи турда қизларимиз бельгиялик шахматчилар устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур турда Ирина Геворгян Сара Диеркенсни, Сарвиноз Қурбонбоева Астрид Барбиерни енгган бўлса, Нафиса Мўминова Ханне Гуссенс билан, Гулруҳбегим Тоҳиржонова эса Юлия Морозова билан дуранг ўйнади.

Энди учинчи турда Ўзбекистон хотин-қизлар терма жамоаси россиялик шахматчилар билан баҳслашади.  

Манба: uza.uz
Киритилди: 19:01, 04.09.2016.
Ўқилди: 7037 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.