Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

"Қизилқум": Ўртоқлик учрашувини қарийб 9000 мухлис томоша қилди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор,  Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2018 йили Россияда бўладиган жаҳон чемпионати Осиё минтақаси учинчи саралаш босқичи баҳсларида қатнашиши муносабати билан йигирманчи турдан жой олган «Пахтакор» — «Қизилқум» учрашуви қолдирилган эди. 26 августда ўтказилиши лозим бўлган мазкур баҳс 21 сентябрь куни бўлиши белгиланди.

Натижада «Қизилқум» жамоаси учун тақвимда кичик танаффус юзага келди. Навоийликлар эса бу вақтни бўш ўтказмасликка алоҳида эътибор қаратишди.

«Қизилқум» ПФК раҳбариятининг ташаббуси билан Навоийда ажойиб футбол байрами уюштирилди. 26 август куни «Қизилқум» жамоаси ва Ўзбекистон ёшлар (U-19) терма жамоаси ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилди. Салкам тўққиз минг мухлис бевосита кузатган бу ўйин Навоийдаги «Ёшлар» спорт мажмуасида бўлиб ўтди.

Гарчи, ўртоқлик учрашувида дуранг (0:0) қайд қилинган бўлса-да, бу ўйин шу йил кузда ёшлар ўртасида бўладиган Осиё чемпионати финал босқичига ҳозирлик кўраётган Ўзбекистоннинг бўлажак олимпиячилари учун ўзига хос синов ҳамда тажриба мактаби вазифасини ўтаб берди.

Чунончи, 2020 йили Токиода бўладиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларида айнан шу ёшларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилишлари кутилмоқда. Ўз навбатида бу ўйин навоийлик кўпсонли ишқибозлар учун мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллик тўйига туҳфа бўлди.

Манба: fcqizilqum.uz
Киритилди: 00:01, 06.09.2016.
Ўқилди: 6809 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6128]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2975]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2936]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2548]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1985]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1894]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1869]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1719]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1505]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1502]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик