Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

ЖЧ-2018 саралаш. Қатар-Ўзбекистон. Превью

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2018 йили Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон ченмпионати йўлланмаси учун саралашининг учинчи босқичини ғалаба билан бошлади. Терма жамоамиз Мундиалга боришни истар экан, гуруҳдаги асосий рақиблардан бири бўлган Қатарни мағлуб этиши талаб этилади.

Ўз навбатида Қатар илк турда Эронга ютқазгани сабабли, бугун ўз майдонида Ўзбекистон билан бўладиган ўйинда 3 очкони қўлга киритиш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилади. Ҳар иккала жамоанинг асосий мақсади 3 очко экан, келинг, термаларнинг имкониятларини чамалаб кўрамиз.

Тан олиш керак, Сурияга қарши ўйинда Самвел Бабаян шогирдлари нурсиз ўйин кўрсатишди. Бахтимизга рақиб у қадар кучли эмасди ва иккинчи бўлимда ғалабани илиб кетишга муваффақ бўлдик. Аммо бу галги рақиб — Қатар. Умид қиламиз, 1-турдаги баҳс терма жамоамиз учун ҳар томонлама тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. Футболчилар бир-бирларини яхши тушуниб олишди, жисмоний тайёргарлик юқорироқ савияга кўтарилди. Энди қолгани мураббий танлайдиган тактикага боғлиқ.

Бир нарсани тахмин қилиш мумкинки, бу учрашувда кам хато қилган жамоа ғалаба қозонади. Мезбонлар ўйин бошиданоқ катта куч билан олдинга ташланади. Улар таваккал қилишга мажбур. Шундай паллада жамоамиз ҳимояда бехато ҳаракат қилиб, рақибни иложи борича кўпроқ тўпсиз ўйнашга мажбур этса, рақибнинг тартибли ўйини ва руҳиятини издан чиқарса, бизда ғалаба учун имкониятлар пайдо бўлади. Шунингдек, терма жамоаларнинг стандарт вазиятлардан қай тариқа фойдалана олишига кўп нарса боғлиқ. Сурия билан ўйинда термамиз бурчак ва жарима тўпларидан самарали фойдалана олмади. Мураббий буни сезган ва машғулотларда футболчилар билан бунинг устида ишлаган бўлиши керак.

Бир жиҳат ўзбекистонликни хурсанд қилади, учрашув бўлиб ўтадиган Жассим бин Ҳамад стадионида кондиционерлар ишлаши туфайли ўйингоҳдаги ҳарорат 24-25 даражани ташкил қилмоқда. Бу нарса терма жамоамизни жиддий муаммодан халос қилади. Акс ҳолда Қатарнинг 40 градус иқлимида футбол ўйнашнинг ўзи бўлмасди.

Қатар ва Ўзбекистон ўртасидаги баҳс бугун Тошкент вақти билан 21:00да бошланади. Учрашув "Спорт" канали орқали жонли трансляция қилиниши режалаштирилган.

Ўзбекистон терма жамоасининг тахминий таркиби:

Дарвозабон: Александр Лобанов
Ҳимоячилар (ўнгдан чапга): Ислом Тўхтахўжаев, Егор Кримец, Анзур Исмоилов, Виталий Денисов
Ярим ҳимоячилар: Сардор Рашидов, Одил Аҳмедов, Жавоҳир Соҳибов, Элдор Шомуродов, Сервер Жепаров
Ҳужумчи: Игорь Сергеев

Манба: stadion.uz
Киритилди: 06:29, 06.09.2016.
Ўқилди: 9532 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [2223]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [2192]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [2067]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [1909]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1793]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1730]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1626]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1616]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [1607]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1554]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик