Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ҳасанали Қодиров мақоласи: Ватаним футболи

Баҳо:
+ | -

(Бадиҳа)

Мен ўйинни кўриб, Бабаяндан жуда хафа бўлган эдим. Стадионнинг юқори қаватидаги журналистлар қаторидан чиқиб, эшик томон юра бошладим. Одамлар оралаб ғалвир сифат поғонали дюраль зиналарни қадамлаб ерга тушгунимча бош мураббийга, бош сабабчига берар саволларимни ўйлар эдим. Санжар Ризаев Дмитрий Поповдан сўнг савол навбатини  менга берди.  Савол беришдан аввал ҳар гал мени ҳаяжон босади. Бутун Ўзбекистон шу ўйинга кўзини тиккан эди. Элимизнинг барча ишқибозлари номидан, бутун юрт олдида сўз олиб, юрак ютиб савол беради-да ҳар бир журналист. Катта масъулият. Саҳнага биринчи бор чиққан театр актёри сингари, майдонга биринчи бор тушган ёш футболчи сингари вужудимни ҳаяжон босади. Ҳаяжонни енгиш услубидан фойдаланиб  саволни четдан, муҳим бўлмаган эътироф сўзларидан бошладим. Кейин...

Кейин... Ҳозир ушбу сатрларни қоралар эканман, жудолик туфайли ичимни қамраган бир нидо бўғзимга тиқилмоқда. Оғриқдан дилим дод деб юборгудек бўлиб эзилмоқда. Бу мудҳиш ҳақиқат олдида ерпарчин бўлдим. Ватаним бу факт олдида қақшаб қолди. Руҳим синган шиша идишдек парчаланиб, ҳар ёққа сочилиб кетгандек гўё. Ўзимни, сўзимни йиғиштириб ололмаётибман. Ярим асрдан бери менга жондош бўлиб қолган футболга яқин одамлар билан, қадрдонларим билан бирга бўлгим келмоқда. Уларнинг олдида ўкириб, ўкириб йиғлагим келмоқда.... Футбол муаммоларини ўйлаш дилимга сиғмайди ҳозир.

Лекин футболдан бошқа қаерда ватандошларимни қучоғимга олиб кўришиб дардлаша оламан, айтингчи, қаерда? Куни кеча “Бунёдкор”да бир стадион бўлиб бирлаша олган эдик. Биргаликда Ўз-бе-кис-тон деб, ҳайқира олган эдик. Юртимиз термаси арабларни ютгандан сўнг ҳаммамиз бир-биримизни қучоқлаган эдик. Майдонда футболчиларимиз бир давра бўлишиб қўл ушлашиб бизларни олқишлар эди. Биз ишқибозлар ҳайқириб уларни олқишлар эдик.  Ҳеч ким стадионни ташлаб кетгиси келмас эди. Ҳозир қайдасиз, азиз ишқибоз ватандошларим? Шу маҳал сизлар билан бирга бўлгим келмоқда. Ўзбекистоним дея омонлашиб ўкиргим келмоқда. Сизларни бағримга босгим келмоқда.

Эртага тонг отади. Кун чиқади. Ҳаёт давом эта беради.  Ўз фаолиятида Ватан рамзини акс эттирадиган футболдан бошқа, футболдан кучли, футболдан яққол, футболдан лўнда тағин нима бор?  Ушбу кунлар чемпионатимизда узилиш рўй бериб фақат Миллий Терма Жамоамиз  ватанимизни деб, халқимизни деб майдонга тушиши  гапларимга далил бўлмайдими? Бу тасодиф эмас. Ватандош футболчи ўғлонларим, Доҳага бориб юртимиз номидан майдонга тушиб жанг қилинглар! Бошига мусибат тушган Халқингизни деб бор вужудигиз билан жанг қилинглар!

 Кўнгилочар муассасалар жудолик туфайли ишламасин, майли. Лекин футболга тааллуқли барча одамлар ушбу кунлари қўшимча куч, устивор ирода билан  ишлаши керак... Футбол бизни юпатади. Футбол кўксимизни кўтаради. Кечагина мақоламда футболни Футболистон, Ўзбекистон дея атаган эдим-а, кўнглим...

Бутун Ўзбекистон қадди букилиб қолди бугун. Футболистоним, халқинг бошини силагин бугун, кўз ёшини артгин бугун!!

Шу сўзларни ёзар эканман кўнглим бўшади. Дилим ёришди. Бошқача куч, бошқача бурч билан ёзишда давом этаман. Демак, ўша куни ғалабадан бахтли ватандошларим қуршовида зинадан пастга тушар эканман, барчани Сурия термаси устидан эришган ғалабамиз билан табриклаб ўтар эдим. Мураббийга берар саволимни ўйлар эдим...

06.09.2016й.
ҲАСАНАЛИ ҚОДИРОВ

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:23, 06.09.2016.
Ўқилди: 13326 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.