Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан мамлакатимиз мустақиллигининг илк кунларидан бошлаб спорт соҳасига катта эътибор қаратилди. Ўтган 25 йил ичида Республикамизда дунёнинг ҳеч бир давлатида ўхшаши бўлмаган спорт тизими йўлга қўйилди. Бунинг самараси ўлароқ спортчиларимиз халқаро мусобақаларда улкан ютуқларни қўлга киритишмоқда.
Биргина, 5-21 август кунлари Рио де Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинлари давомида ўзбек боксчилари 3та олтин 2 та кумуш ва 2та бронза медалини қўлга киритиб, бокс бўйича умумжамоа ҳисобида биринчи ўринга сазовор бўлишди.
Албатта, бу ютуқлар замирида мамлакатимизнинг биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан спортга, ҳоссатан боксга берилган эътибор ётади. Эътибор қаратсак, бугун халқаро мусобақаларда муваффақиятга эришаётган аксарият спортчилар ўз вақтида, мустақиллик йилларида йўлга қўйилган ҳамда бутун Республика ёшларини қамраб олган уч босқичли спорт мусобақаларида иштирок этган ва айнан ушбу мусобақарда кашф қилинган бўлиб чиқади.
Ўзбекистон Бокс Федерациясида бўлиб ўтган мотам маросими иштирокчилари айнан ана шу жиҳатларни эслаб ўтишди. Федерациянинг барча вакиллари Республикамизнинг биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасага хурмат бажо келтиришди.
Маросим давомида сўзга чиқганлар, келажакда ўзбек спортчилари, ўзбек боксчилари томонидан кўлга киритиладиган барча ютуқлар Ислом Каримов бошчилигида йўлга қўйилган тизимнинг меваси бўлажагини таъкидлашди.