Кириш Регистрация

Шахматчиларимиз бешинчи турда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар ва хотин-қизлар терма жамоалари Озарбайжонда ўтказилаётган жаҳон шахмат олимпиадасининг навбатдаги турини ўз фойдасига ҳал қилди.

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси вакиллари бешинчи турда Суринам шахматчиларини 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Жаҳонгир Воҳидов Рожер Матоеви, Антон Филиппов Виреш Гияси, Марат Жумаев Ромарио Санчес, Нодирбек Ёқуббоев Сураж Ханоеманни енгди.

Шахматчиларимиз олтинчи турда мўғулистонликларга қарши дона суради.

Ўзбекистон хотин-қизлар терма жамоаси аъзолари бешинчи турда озарбайжонлик шахматчилар билан баҳслашди. Нафиса Мўминова Нармин Маммадовани, Гулруҳбегим Тоҳиржонова Хоним Балажаевани енгган бўлса, Ирина Геворгян Гавҳар Бейдуллаева билан, Нодира Нодиржонова Аян Аллаҳвердиева билан дуранг ўйнади.

Мезбонларни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратган шахматчиларимиз олтинчи турда Словения терма жамоаси билан баҳслашади. 

Манба: uza.uz
Киритилди: 21:45, 07.09.2016.
Ўқилди: 7293 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Боатенг: «Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси деганимда ёлғон гапирганман». Роналду бунга муносабат билдирди [9039]

«Реал» футбол тарихидаги энг даҳшатли ўнг қанотни яратмоқчи [5966]

«Барселона» икки юлдуз ҳужумчи ўртасида танлов қилиши керак [4498]

«Барселона» Холанд трансфери бўйича қарор қабул қилди [3627]

Испания суперклуби Хвичани 150 миллион еврога сотиб олишга тайёр [3476]

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар ойнасининг илк харидини якунлади — Фабрицио Романо [2498]

Перес нима сабабдан Олисени «Реал»га олиб келишга қарор қилгани маълум бўлди [2413]

«Боруссия» Д президенти Холанднинг «Реал»га ўтмоқчи эканлигини маълум қилди [2399]

«Манчестер Сити» футболчиси ўзига янги клуб танлади [2390]

Гвардиола: «Чемпионлар Лигаси лойиҳаларни барбод қилади, умид қиламанки, «Барселона» билан бундай бўлмайди» [1937]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик