Голландия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Райан Бабел БААнинг «Ал-Айн» клуби билан тузган шартномасини бекор қилди, деб хабар бермоқда L`Equipe.
БАА клуби шартнома шартларини бажармагани учун, Бабел жамоани тарк этишга қарор қилди ва эркин агент мақомини олди.
Эслатиб ўтамиз, «Ал-Айн» клуби ОЧЛ чоракфиналида Тошкентнинг «Локомотив» клуби рақиби ҳисобланади.