Кириш Регистрация
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон 3-0 Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург 0-0 Насаф
26/06 21:00 Словакия 1-1 Руминия
26/06 21:00 Украина 0-0 Бельгия
27/06 00:00 Чехия 1-2 Туркия
27/06 00:00 Грузия 2-0 Португалия
27/06 03:00 Эквадор 3-1 Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла 1-0 Мексика
27/06 20:00 Нефтчи 1-1 Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор 1-0 Бунёдкор
28/06 03:00 Панама - АҚШ
28/06 06:00 Уругвай - Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна - Динамо
28/06 20:00 Қизилқум - ОКМК

Бугун футбол. “Насаф” – “Бухоро”

Баҳо:
+ | -

Бугун “Насаф” жамоаси ўз майдонида қўшниларимиз Бухоро шаҳрининг “Бухоро” жамоасини қабул қилади.

Учрашув “Марказий” стадионда соат 19:15да бошланади.Учрашувга бўлган қизиқиш юқори, бунга сабаблар ҳам етарлича. Бу йилги футбол мавсумида мазкур жамоалар ўзаро тўрт марта баҳс олиб боришади. Шулардан иккитаси чемпионат баҳслари бўлса, яна иккитаси кубок баҳсларидир. Бўлиб ўтган икки учрашувда жамоамиз ғалаба қозонди. Бугун чемпионат доирасидаги иккинчи учрашув. 21 сентябр куни жамолар Бухоро шаҳрида яна бир марта ўзаро туқнаш келишади, бу сафар кубок баҳсида.

Ўзаро ўтган учрашувлар тарихига назар ташласак,  “Бухоро” жамоаси ҳанузгача “Насаф”ни Қаршида  мағлубиятга учрата олмаган. Бугун мазкур жамоалар миллий чемпионатимиздаги ўзаро 38-учрашувини ўтказишади. Қаршидаги учрашувларнинг ўн тўққизинчиси бўлиб ўтади.

Бухоролик мухлислар бу йилги мавсумда мамлакатимиз бўйича мухлислик борасида пешқадамлик қилишмоқда. Улар нафақат Бухоро шаҳрида ўтказиладиган учрашувларда, балки ўз севикларининг сафардаги учрашувларида ҳам ҳамроҳлик қилишиб, қўллаб-қувватлашмоқда. Бугунги учрашувга ҳам уларнинг кўпсонлик вакиллари стадионимизга ташриф буюришлари кутилмоқда. Тан олиш керак, “Бухоро” жамоаси ўз мухлислари билан етарлича мақтана олади.

Жамоамиз ўзининг мазмунли ўйини ва ғалабалик юришлари билан мухлисларимизни хурсанд қилишда давом этмоқда. Чемпионатимиз иккинчи даврасида ўтказилган бешта учрашувда ҳам улар ўз мухлисларига хурсандчилик туҳфа қилишди. “Насаф” жамоасининг мухлислари бугунги учрашувда ҳам “аждарлар”дан ғалаба кутишмоқда. Умид қиламизки, шундай бўлади ҳам.

“Насаф” жамоаси жорий чемпионатда 20та учрашув ўтказиб, 43 очко билан турнир жадвалининг 3-поғонасида бормоқда. “Бухоро” жамоаси ҳам 20та учрашув сўнг, 36 очко тўплаган. Улар турнир жадвалининг 5-поғонасини банд этиб туришибди.

nasaf_buxoro

“Насаф” – “Бухоро” учрашувини Осиёнинг беш карра энг яхши ҳаками эътирофига сазовор бўлган, ФИФА ҳаками Равшан Эрматов бошқаради. Равшан Эрматов бу йилги мавсумда биринчи марта Қаршига ташриф буюрмоқда.

Шунингдек бугунги учрашувда мухлисларни қизиқарли ва тарихда қоладиган воқеалар ҳам кутмоқда, келинг бу ҳақда очиқламаймиз. Стадионга ташриф буюринг ва гувоҳи бўлинг.

Мухлисларга эслатиб ўтамиз, бугунги учрашув бошланиши олдидан Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти И.А.Каримов хотирасига ҳам ҳурмат бажо келтирилади.

Хуллас, ўйин чипталарини харид қилиб, “Марказий” стадионимизга ташриф буюринг ва қизиқарли учрашувни мириқиб томоша қилинг.

“Марказий”да учрашгунча…

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 11:07, 09.09.2016.
Ўқилди: 3965 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.