Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Андрей Микляев: «Биринчи бўлимда ўзимиз истагандек ўйин намойиш эта олмадик»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон чемпионати Олий лигаси 21-туридан ўрин олган «Локомотив» - «Шўртан» (3:0) ўйинидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Андрей Микляев ўз фикрларини баён қилди.

- Жамоамиз 3 очкони қўлга киритганидан хурсандман. Лекин биринчи бўлимда ўзимиз истаганимиздек ўйин намойиш эта олмадик. Иккинчи бўлимда эса ташаббус биз томонга ўтди ва ғалаба қўлга киритилди.

Олдинда бизни жуда муҳим учрашув кутиб турибди. Рақиб эса кимсан - "Ал Айн"! Бу учрашувга жуда жиддий эътибор қаратмоқдамиз ва тайёргарлик давом этмоқда.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ҳозирда "Бунёдкор" стадиони майдони ҳолати унча яхши эмас. Бу ҳолат бизни бироз ҳавотирга солмоқда. Умид қиламизки, стадион ҳодимлари майдон ҳолатини ўйинга қадар яхши аҳволга келтира олишади.

Таркибимизда йўқотишлар бор. Славен Степанович жароҳат олган. У тиббий кўрикдан ўтди. Эндиликда натижаларни кутяпмиз. Умид қиламанки, Славен ҳали таркибга қайтади ва жамоамизга наф келтиради.

 

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 22:25, 09.09.2016.
Ўқилди: 5368 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3914]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2472]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2471]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2346]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2285]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2092]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2089]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2029]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1992]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [1733]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик