Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Жамшид Саидов: "Хатоларимиз эвазига ютқаздик"

Баҳо:
+ | -

“Насаф”-“Бухоро” 3:0 учрашувидан сўнг, ўйин яунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Бухоро” жамоасининг бош мураббийи Жамшид Саидов иштирок этди ва ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.

-Ўйин ҳақида нима ҳам дердим, йўл қўйган хатоларимиз эвазига мағлуб бўлдик. “Насаф” билан ўтказган бу учрашувимизда ҳам ўйинчимиз жароҳат олди ва уни алмаштирдик, шундан сўнг дарвозамиздан иккита гол ўтказиб юбордик. Бу мағлубиятдан тегишли хулосаларни чиқарамиз. Ўз ўрнида бугунги ўйинга ташриф буюрган мухлисларимизга алоҳида ташаккур билдираман.

“Насаф”ни қандай ўргандик? Жорий футбол мавсумида биз ўзаро учинчи ўйинни ўтказдик. Ҳар икки жамоа ҳам бир-бирини имкониятини ва салоҳиятини яхши билади. Биз ҳам шундай қараб ўтирганимиз йўқ. “Насаф”га қарши етарлича тайёргарлик кўргандик.

Жамоамиз бу йил деярли янгидан тузилди, бу жамоага ўйинини топиши учун вақт талаб этади. “Насаф” эса аллақачон ўз ўйинини топиб олган, улар мана бир неча йилдирки, барқарор ўйин намойиш этиб келмоқда. Ўйлайманки, биз ҳам келаси йилдан бошқача ўйин кўрсатамиз.

Биз энди навбатдаги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Хатоларимиз устида ишлаймиз.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 00:07, 10.09.2016.
Ўқилди: 5471 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6241]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5901]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3858]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2951]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2266]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2238]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2210]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1957]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1817]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1733]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик