Олий лига 21-тур доирасида бўлиб ўтган “Қизилқум” – “Қўқон-1912” жамоалари баҳсидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида Қўқонликлар катта мураббийи Сергей Ковшов иштирок этди.
-Бугун биз сафарда ўйнашимизга қарамай ўзимизнинг энг яхши ўйинларимиздан бирини кўрсатдик.Футболчиларимиз бугун очко олиш учун барча ишни қилдилар. Бугунги ўйиндан барчамиз қониқдик ва йигитларимизга ўйин учун раҳмат демоқчиман. Ҳисоб ўйинга яраша бўлди, бироқ вазиятлар бўйича биз уч очко олишга яқин эдик.
Отабек Ҳайдаров бугун жароҳатидан фориғ бўлиб майдонга қайтди. Биз уни Чирчиқдаги йиғинимиз мобайнида ўйинларга тайёрладик. Отабек бугун футбол ўйнай олишини кўрсатди.Ўзининг биринчи голини киритди. Ўйлайманки у ҳали жамоамизга кўп фойда келтиради.
Миржалол Қурбонов жароҳатидан сўнг ўйинга тўлиқ тайёр эмас эди. Балки кейинги турда майдонга тушиши мумкин.
Навоийда жуда сифатли майдон ва барча қулайликларга эга бўлган стадион бор. Бундай майдонда қани энди ёшлигимга қайтиб футбол ўйнасам.