Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон 1-3 Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон 0-3 Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро 2-0 ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Станислас Вавринка Жоковични енгиб, US Open ғолибига айланди

Баҳо:
+ | -

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида теннис бўйича "катта дубулға" туркумига кирувчи US Open-2016 турнири якунланди.

Эркаклар ўртасидаги мусобақанинг ҳал қилувчи финал баҳсида швейцариялик Станислас Вавринка дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси, сербиялик Новак Жоковичга қарши кортга чиқди. 3 соату 54 дақиқа давом этган учрашувда Вавринка 6:7(1:7), 6:4, 7:5, 6:3 ҳисобларида устун келиб, бош мукофот эгасига айланди.

Бу 31 ёшли теннисчи учун "катта дубулға" туркумига кирувчи турнирлардаги учинчи соврин бўлди. Бунга қадар у 2014 йили Australian Open ҳамда 2015 йили "Ролан Гаррос" турнирларида ғолиб чиққанди.

Шу билан биргаликда Вавринка-Жокович қарама-қаршиликларида умумий баҳс 19:5 ҳисобида сербиялик спортчи фойдасига.

Бундан олдинроқ, турнирнинг аёллар ўртасидаги баҳсларида германиялик Анжелика Кербер чехиялик Каролина Плишковани мағлуб этиб, АҚШ Очиқ чемпионатларидаги илк совринини қўлга киритгани хабар қилинганди.

Манба: kun.uz
Киритилди: 09:38, 12.09.2016.
Ўқилди: 7798 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик