Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

«Севинч» иккинчи даврани ғалаба билан бошлади

Баҳо:
+ | -

Қаршининг «Севинч» клуби XXII Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи даврасини ғалаба билан бошлади.

Учрашув бошланиши олдидан, буюк давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг сўнмас хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.

Учрашувда мухлислар 25-дақиқага келиб биринчи голни кўришди. Бунгача бўлган учрашувларда жамоамиз тез-тез гол лар уриб, мухлисларни асло зериктириб қўймасди.

Аммо бугун ҳар иккала жамоа учун ҳам ўйин оғир кечди. Майдонда тўлиқ устунлик жамоамиз томонида бўлсада, бухоролик футболчи қизлар ҳимояда яхши ҳаракат қилишди. Шунингдек майдонда ҳаракат қилган ўйинчилар узоқ вақт ўйин амалиётисиз қолганлиги ҳам, бугун ўз таъсирини кўрсатди.

Шундай бўлсада, “Севинч” футболчилари ўзларининг иродасини намойиш этишди. Улар майдонда ишончли ўйнашди. Дастлабки голни моҳир ўнг қанот ярим ҳимоячимиз Зумрат Назарова 25-дақиқада киритди ва жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 1:0.

Биринчи бўлим ушбу ягона билан якун топди.

Иккинчи бўлимда таркибда юзага келган ўзгаришлар ўз сўзини айтди. Жамоамиз ўйинчилари бари-бир рақибнинг тиғиз ҳимоясини ёриб ўтиш йўлини топдилар. Кетма-кет ташкил этилган ҳужумларда меҳмонлар ҳимояда хато қилишга мажбур бўлишди ва учрашувнинг 65-дақиқасида моҳир ҳужумчимиз ва жамоамиз сардори Зебо Жўраева ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди – 2:0.

Учрашувдаги жамоамиз томонидан учинчи ва тўртинчи голларга Маҳлиё Сарикова ҳамда Феруза Турдибоевалар муаллифлик қилишди.

Шундай қилиб, жамоамиз иккинчи даврадаги илк ғалабасини нишонлади ва очколари сонини 33тага етказиб олди.

“Севинч” навбатдаги учрашувни яна ўз майдонида ўтказади. Улар 15 сентябр пайшанба куни Ғузорнинг “Шўртан Lady” жамоасига қарши майдонда саф тортишади.

XXII Ўзбекистон чемпионати, 13-тур. 13.09.2016.

“Севинч” (Қарши) – “Бухоро W” (Бухоро) 4:0 (1:0)

Голлар: Зумрат Назарова, 25′-1:0, Зебо Жўраева, 65′-2:0, Маҳлиё Сарикова, 84′-3:0, Феруза Турдибоева, 90′-4:0.

Бош ҳакам: Жасур Қудратов (Самарқанд)

Ёрдамчи ҳакамлар: Ҳуснора Жумаева (Қарши), Маржона Раҳматқулова (Шахрисабз)

Захира ҳаками: Зилола Раҳматова (Қарши)

Назоратчи: Махмуд Шарипов (Бухоро).

ЎзАФА вакили: А.Б.Файзиев (Тошкент).

“Севинч”: 1.Ольга Кахарова (16.Матлуба Абдирасулова 34, 12.Лайло Тилавова 63), 5.Маҳлиё Юсупова, 8.Камола Рискиева, 25.Мафтуна Шойимова (27.Шодия Тошева 72), 11.Шахзода Жамолова (17.Танзиля Зарбиева 66), 19.Саида Хандамова, 7.Феруза Турдибоева, 77.Нилуфар Қудратова (9.Маҳлиё Сарикова 36), 20.Зумрат Назарова, 55.Ильвина Аблякимова ( 37.Малика Бурханова 50), 10.Зебо Жўраева (с).

Захира: 18.Шохида Тожиддинова.

“Бухоро W”: 1.Олия Акрамова (с), 7.Назира Сайитова, 9.Азиза Норова, 10.Зебинисо Мавланова, 14.Нигина Ҳайдарова, 16.Муниса Чориева, 17.Муҳайё Жўраева, 18.Сабина Жумаева, 20.Нозима Ҳидоятова, 44.Авезгул Ураева (26.Гоккажон Ураева 46, 19.Севара Бўриева 86), 84. Муҳаббат Акрамова.

Манба: pfcsevinch.uz
Киритилди: 20:06, 13.09.2016.
Ўқилди: 7178 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.