Кириш Регистрация

ЕЧЛ. «Реал» сўнгги сонияда «Спортинг»ни мағлубиятга учратди

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигасида гуруҳ босқичининг дастлабки турида "Реал" ўз майдонида "Спортинг"ни қабул қилди ва жуда катта қийинчилик ғалабани қўлга киритди. Бу ўйин Криштиану Роналду учун жуда катта аҳамиятга эга эди. Футболчи айнан "Спортинг" орқали катта футболга кириб келганини яхши биласиз.

Меҳмонлар номдор рақибга қарши дадил ҳаракат қилишди. Техник жиҳатдан яхши шаклланган футболчиларга эга бўлган лиссабонликлар баъзи вазиятларда тўпни яхши назорат қила олишлари мумкинлигини намойиш қилишди. Биринчи бўлимда мадридликлар рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятларни юзага келтира олишмади. Боз устига, иккинчи бўлим бошида "Спортинг" ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Меҳмонлар қисқа паслар орқали майдон эгалари жарима майдончасига кириб келишди ва Сезар 14 метрдан олис бурчакка тўпни жойлади.

Иккинчи бўлимда "Мадрид" босимни ошириб борди, Зидан кетма-кет учта ўзгаришни амалга оширди. Дарвозани ишғол қилиш учун энг қулай вазият баҳснинг 83-дақиқасида Роналдуда юзага келди. Криштиану 3 метрдан дарвозани ишғол қила олмади — унинг зарбасидан кейин тўп устунга тегиб қайтди!

Шунга қарамай, Криштиану ўз мақсадига эришди. Ўйиннинг асосий вақти тугашига 1 дақиқа қолганида у рақиб жарима майдончаси ташқарисидан жарима тўпи ишлади. Португалиялик футболчи ўта аниқ зарба билан дарвоза "тўққизлиги"ни нишонга олди. Тўп дарвозабоннинг қўлига орқали устунга тегиб, чизиқни кесиб ўтди. Роналду ушбу голни хурсандчиликсиз нишонлашга ҳаракат қилди.

Ҳакам иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берди ва ушбу вақтнинг энг сўнгги сониясида мезбонлар ғалабани тўпини киритишди. Хамес чап қанотдан етказиб берган узатмани Мората бош билан дарвозага жойлади. Тўп бу сафар дарвозабоннинг қўли орқали устунга тегиб, тўрга бориб тушди.

Шу тариқа, "Спортинг" аламли тарзда мағлубиятга учраган бўлса, "Реал" Чемпионлар лигасининг янги мавсумини ғалаба билан бошлайдиган бўлди.

Европа чемпионлар лигаси, гуруҳ босқичи, 1-тур. 23:45
"РЕАЛ МАДРИД" - "СПОРТИНГ" - 2:1 (0:0, 2:1)
Голлар: 0:1 – 47 Бруно Сезар, 1:1 – 89 Роналду, 2:1 – 90 Мората.
Реал Мадрид – Касилья, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич, Каземиро, Кроос (Хамес, 77), Бэйл (Васкес, 67), Роналду, Бензема (Мората, 67).
Спортинг – Руй Патрисиу, Коатес, Зегелар, Жоау Перейра, Рубен Семеду, Бруно Сезар, Адриен Силва (Элиас, 73), Желсон Мартинш (Маркович, 70), Вильям Карвалью, Руис (Кэмпбелл, 90), Дост.
Огоҳлантиришлар: Адриен Силва (39), Вильям Карвалью (57), Зегелар (65), Кроос (75).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:50, 15.09.2016.
Ўқилди: 11358 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4805]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4513]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4265]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3559]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3457]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3307]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3027]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2883]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2563]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2503]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик