Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

«МЮ» Европа лигасини мағлубият билан бошлади

Баҳо:
+ | -

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби Европа лигаси мусобақасини мағлубият билан бошлади. Жозе Моуриньо шогирдлари Роттердамда "Фейеноорд"га имкониятни бой беришди.

Учрашув суръати юқори бўлган бўлса-да, кураш асосан майдон марказида кечди, дарвозалар олдида хавфли вазиятлар жуда ҳам кам бўлди. Биринчи бўлимда Марсиал қулай вазиятдан дарвозага аниқ зарба бера олмагани билан ёдда қолган бўлса, шунга ўхшаш вазиятда мезбонлар футболчиси Бергхёйснинг зарбаси қовушмади.

Учрашув тугашига 11 дақиқа қолганида эса голландияликлар ғалаба тўпини киритишга муваффақ бўлишди. Йоргенсен ўнг қанотдан жарима майдончасига ерлатиб узатма берди. Триндад етиб келди ва дарвоза бурчагига аниқ зарба берди.

Шу тариқа, "Фейеноорд" кетма-кет олтин ўйинда ғалаба қозонган бўлса, "МЮ" кетма-кет иккинчи учрашувда мағлубият аламини тортишмоқда.

Европа лигаси, "А" гуруҳи, 1-тур
ФЕЙЕНООРД – МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД (ОНЛАЙН ТРАНСЛЯЦИЯ)
Гол: 1:0 – 79 Триндаде.
Фейеноорд – Жонс, Боттегин, Конголо, Карсдорп (Ниукоп, 90), ван дер Хейден, Торнстра, Эл-Аҳмадий, Кюйт, Триндаде, Бергейс (Басажикоглу, 68), Йоргенсен.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Смоллинг, Рохо, Дармиан, Байи, Мата (Янг, 63), Шнайдерлин, Эррера, Погба, Марсьяль (Депай, 63), Рэшфорд (Ибраҳимович, 63).
Огоҳлантириш: ван дер Хейден (23).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:53, 15.09.2016.
Ўқилди: 9359 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди [2850]

Bild: «РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди [2532]

Арбелоа "Фулхэм"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи [2475]

"Реал" ҳимоячиси вояга етмаган билан жинсий алоқа видеосини тарқатиш айблови билан судда пайдо бўлади [2391]

Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди [2383]

«Барселона» Бельгиянинг иккинчи лигасидан қанот ҳужумчисини сафига қўшиб олди [2264]

Ўртоқлик учрашуви. "Бирмингем" - "Барселона" беллашувининг асосий таркиблари эълон қилинди [1915]

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1790]

Инфантино ФИФА президенти лавозимини тарк этиши мумкин [1782]

Суперлига. Август ойида ўтказиб юбормаслик керак бўлган 5 та учрашув [1588]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик