Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

“Обод” – “Навбаҳор”: ПРЕВЬЮ

Баҳо:
+ | -

Жамоамизнинг ушбу турдаги рақиби Тошкентнинг «Обод» клуби 2016 йилги чемпионатда илк маротаба олий лигада қатнашмоқда.

Шу сабабли, рақибларнинг ўзаро ўйинлари борасидаги статистикаси атиги битта учрашувни ташкил этмоқда. Наманганда бўлиб ўтган биринчи давра учрашувида футболчиларимиз 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишган. 30 апрель куни “Марказий” ўйингоҳда ўтган учрашувда Акрам Баҳриддинов ва Дилшод Жабборовларнинг голларига Павел Соломин ягона гол билан жавоб қайтарганди. Бундан ташқари рақиблар мавсумлар оралиғида ҳам ўртоқлик учрашувида ҳам куч синашишган. Қишда “Обод” майдонида ўтказилган назорат ўйинида 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилганди.

Жорий йилги чемпионатнинг 21-туридан кейин “Обод” жамоаси мусобақа жадвалида 12 очко жамғарган ҳолда сўнгги ўринни банд этиб турибди. Пойтахтликлар 21 та учрашувнинг учтасини ўз фойдаларига ҳал қилишган. Яна учта ўйинда эса “Обод” рақиблари билан муроса кўчасини танлашга мажбур бўлган. 15 та ўйинда эса имконият бой берилган. Тошкент жамоаси рақиблар дарвозасига 15 марта йўл топа олган холос. Ўз навбатида ўз дарвозаларида 44 та тўп олиб чиқишга мажбур бўлишган. Эътиборли жиҳати Тошкентдаги учрашув ҳаками Зокир Қодиров Наманганда ўтган баҳсни ҳам бошқарганди.
Тошкентнинг “Обод” жамоаси 2013 йили ташкил топган. Олдинги мавсумлар давомида жамоа аъзолари биринчи лигада иштирок этишган. 2015 йилги мавсум якунига кўра пойтахтликлар биринчи лигада ғолибликни қўлга киритиб, кучлилар сафида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишди. 

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 00:11, 16.09.2016.
Ўқилди: 5091 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.