Россиянинг «Зенит» клуби Исроилнинг «Маккаби» клубига қарши ўйинда учта тўп фарқи билан ортда бораётиб, якунда 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Натижада «Зенит», бундай фарқни йўққа чиқариб, рекорд соҳиби бўлган иккита клуб билан тенглашиб олди.
Аввалроқ, Бельгиянинг «Брюгге» клуби (Словениянинг «Марибор» клубига қарши ўйинда) ва Дортмунднинг «Боруссия» клуби (Норвегиянинг «Одд» клубига қарши ўйинда) шундай натижага эришган эди.