Бугун Россия чемпионатининг 7-тур ўйинлари бошланди. «Оренбург» ўз майдонида «Спартак»ни қабул қилди.
Қизиқарли ўтган ўйинда пешқадамнинг қўли баланд келди. Ҳамюртимиз Вадим Афонин ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди.
Бу мағлубиятдан сўнг "Оренбург" 4 очко билан 14-ўринда қолди.
«Оренбург» – «Спартак» 1:3 (1:1)
Голлар: Георгиев (41 пен) – Промес (2, 65), Ананидзе (68)
Оренбург – Абакумов, Андреев, Ойеволе, Полуяхтов, Малих, Воробьев (Бамба, 72), Афонин, Георгиев, Нехайчик, Ефремов, Прудников (Саная, 67).
Спартак – Ребров, Боккетти, Кутепов, Ещенко, Комбаров, Фернандо, Ромуло, Ананидзе (Попов, 81), Промес, Зобнин, Зе Луиш.
Огоҳлантиришлар: Ромуло (39), Андреев (39), Зе Луиш (39), Воробьев (59), Афонин (85)