Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Футзал. Ўзбекистон ЖЧдаги ўз иштирокини якунлади

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлади. Терма жамоамиз ўзининг гуруҳдаги учинчи баҳсини Португалияга қарши ўтказди ва йирик ҳисобда имкониятни бой берди.

Ўзбекистонликлар плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши учун Португалияни мағлуб этиш талаб этиларди. Бироқ маҳоратли футзалчилардан ташкил топган рақиб бунга имконият бермади.

Терма жамоамиз учун португалияликларнинг юқори прессинги остида ўйнаш осон бўлмади. Европаликлар дарвозамиз яқинидаёқ футзалчиларимиздан тўпни олиб қўйишга ҳаракат қилишди. Шу боис, Мендез шогирдлари у қадар кўп вазият ярата олишмади. Дастлабки бўлим ўрталарида Португалия ҳисобни очди. Тўп ўйинга киритилган вазиятда вакилларимиз Рикардиньони назоратдан қочиришди ва у яқин масофадан дарвозани ишғол қилишди.

Терма жамоамиз тезда ҳисобни тенглаштирди ва бунда бизга ўша Рикардиньо ёрдамга келди. Тожибоев бурчак ўйинга киритган тўп рақиб жамоа сардорига тегиб, дарвозадан ўрин олди. Аммо Рикардиньо ҳимоядаги хатомиздан фойдаланиб, жамоасини яна ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлим бошида португалияликлар яна "стандарт"дан фойдаланди. Бурчак тўпи ўйинга киритилган вазиятда Рикардиньо ажойиб зарба билан Умаров қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди. Орадан кўп ўтмасдан футзалчиларимиз рақиб дарвозаси яқинида айнан Рикардиньодан тўпни олиб қўйишди. Аммо Элибоев яккама-якка вазиятда аниқ зарба бера олмади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди.

Кейинги вазиятларда португалияликлар яна икки марта дарвозамиз томон йўл топишди. Андре ва Жонинг аниқ зарбалари ҳисобни 5:1 кўринишига келтирди. Сўнгги бир неча дақиқа давомида Пулпис Ҳазратқулов, Одилов ва Фахриддинов каби футзалчиларга ўйин амалиётини беришга қарор қилди. Бешинчи ўйинчи тактикаси ҳам бизга иш бермади.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихидаги илк Мундиални 1 очко билан якунлади. Жамоамизга бироз тажриба етишмади. Акс ҳолда Панамага ютқазмаган, Колумбияга қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ғалабани қўлдан чиқармаган бўларди ҳамда плей-офф босқичига чиққан бўларди. Тан олишимиз керак, жамоамиз анча кучли гуруҳдан жой олганди ва Ўзбекистон ёмон ўйин намойиш қилмади.

Параллел равишда кечган гуруҳнинг яна бир ўйинида Колумбия Панамани 4:3 ҳисобида мағлуб этди ва нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Панамаликлар эса гуруҳ босқичи якунланишини кутишади ва шундан сўнг уларнинг 3-ўрин орқали плей-оффга чиқиш/чиқмаслик масаласи ҳал бўлади.

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати, "А" гуруҳи, 3-тур. соат 06:00
ПОРТУГАЛИЯ - ЎЗБЕКИСТОН
Голлар: Рикардиньо (9'10'', 13'52'', 21'05''), Андре (25'32''), Жо (34'33'') — Рикардиньо (10'50''-автогол)
Огоҳлаштиришлар: Нодир Элибоев (20), Машраб Одилов (31)
Португалия: 1.Бебе, 5.Фабио, 6.Педро Кари, 9.Жоао Матос, 10.Рикардиньо
Захира: 12.Виктор Хуго, 14.Криштиану, 2.Андре, 3.Бруно, 4.Мигель, 7.Кардинал, 8.Жо, 11.Ре, 13.Тиагу Брито
Ўзбекистон: 1.Рустам Умаров, 7.Дилшод Раҳматов, 8.Фарҳод Абдумавлонов, 11.Артур Юнусов (С), 14.Константин Свиридов
Захира: 12.Акмал Ҳазратқулов, 2.Дилшод Ирсалиев, 3.Нодир Элибоев, 4.Хуршид Тожибоев, 5.Даврон Чориев, 6.Машраб Одилов, 9.Илҳомжон Ҳамроев, 10.Жавлон Аноров, 13.Феруз Фахриддинов,

ПАНАМА - КОЛУМБИЯ - 3:4

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Португалия 3 2 1 0 15-2 7
2 Колумбия 3 1 2 0 8-7 5
3 Панама 3 1 0 2 6-14 3
4 Ўзбекистон 3 0 1 2 5-11 1
Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:29, 17.09.2016.
Ўқилди: 8181 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4378]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4003]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2383]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2213]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2074]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1959]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1900]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1523]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1474]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1463]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик