«Рома» ҳужумчиси Франческо Тотти МЛСга ўтмайди ва фаолиятини Италияда давом эттиради.
Тоттининг рафиқаси Илари Блази бу борада шундай деди: «Америка? Нега? Йўқ, ҳеч ким Америкага кетмоқчи эмас. Франческо ўзини Римда яхши ҳис қилмоқда, у бахтиёр. Ҳаётда яна нима керак?» - деди Блази Football Italia хабарида.