“Пахтакор” – “Бунёдкор” (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “қалдирғочлар” устози қатнашди.
- Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Қисқа қилиб айтадиган бўлсам, “Пахтакор” бизни ютди – 2:1. Ҳақли ғалаба. Ҳужумда бизда вазиятлар бўлишини билардим ва шундай бўлди ҳам. Бироқ ҳимоячиларимиздан бу қадар суст ўйин кутмагандим. Таркиб бўйича ўйинолдидан муаммолар бўлди. Биргина Юрица Бульятнинг сафдан чиқиши кўп нарсани ўзгартириб юборди. Учта марказий ҳимоячи билан ўйинни бошладик. Шунда ҳам ҳимоячиз очилиб кетди. Ўйин ўтди ва биз унда мағлуб бўлдик. Таҳлил қиламиз ва хатолар устида ишлаймиз, - дейди Сергей Иванович.