Матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида “Андижон” жамоасининг бош мураббийи Ориф Маматказин ўйин ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.
-Аввало йигитларнинг бугунги кўрсатган ўйини учун миннатдорчилигимни билдирмоқчиман, улар бугун бор имкониятлари даражасида ҳаракат қилишди. Нима бўлганда ҳам, биз бугун чемпионат пешқадамидан очко олишга эришдик.
“Насаф” жамоаси балки бугун биздан шундай ўйнашимизни кутмагандир, аммо улар ҳам бугун ўзларининг энг чиройли ўйинларидан бирини намойиш этди деб, ҳисоблайман.
Албатта ҳар бир ўйинда очко олишни жуда ҳоҳлаймиз, бугун ҳам ана шу мақсадда майдонга тушган эдик, аммо рақибни биласизлар қандай салоҳиятга эга эканлигини. Нима бўлганда ҳам биз ҳали курашни давом эттирамиз.
“Андижон” нега кучли жамоалар билан кучли ўйин намойиш этади? Бунга сабаб, футболчилар ҳам доимо рақибга қараб, ўйинга тайёрланишади. Яъни рақиб кучли бўлса, уларда ана шу рақибни мағлуб этишда иштиёқ кучлироқ бўлади. Бу футболдаги яхши ҳолат деб, ҳисоблайман. Футболда яна шу нарса борки, мана шундай кучли жамоалар рақибини ҳам ўзига нисбатан кучлироқ ўйнашга чорлайди.
Анвар Бердиев нега кўринмаяпти? Унда жароҳат бор яна Бобожонов ва Акбаровлар ўтган ўйинда рақибига қилган қўполлиги учун майдондан четлатилган эдилар. Албатта бу футболчиларнинг бизга ёрдам бера олмаётгани – биз учун катта йўқотиш.