Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

ХОҚ Пхёнчхан–2018 ташкилотчиларидан THG хизматларидан воз кечишни сўради

Баҳо:
+ | -

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) раҳбари Томас Бах Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган Пхенчхан–2018 қишки Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитасидан Рио–2016 ёзги Олимпия ўйинларида чипталарни ноқонуний равишда тарқатган THG компанияси хизматларидан фойдаланмасликни сўради. Томас Бахнинг мурожаат хати матнини Inside the Games портали чоп этди, деб хабар бермоқда «ТАСС».

THG компанияси Ирландия учун Рио–2016 ўйинларида чипталарни расмий тарқатувчи бўлган. Риодаги Олимпиадада шаҳар полицияси компания вакили Кевин Мэллонни Олимпиаданинг энг машҳур тадбирлари учун мўлжалланган 800 та чипта билан қўлга олди. Гувоҳларнинг берган кўрсатмасига кўра, улардан бир нечтаси Олимпиада очилиш маросимига кириш учун Мэллон ва унинг шерикларига 8 минг доллардан тўлаган. Ушбу чипталарнинг расмий нархи эса 450 доллар бўлган.

«ХОҚ Пхенчхан–2018 ташкилий қўмитасидан THG компаниясини Ирландия учун расмий тарқатувчи бўлиш жараёнини тўхтатиб туришни сўради», – дейилади Бахнинг хатида.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:09, 18.09.2016.
Ўқилди: 7747 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.