«Тоттенхэм» ҳужумчиси Харри Кейн «Сандерленд» (1:0) клубига қарши ўйинни охиригача давом эттира олмади.
59-дақиқада футболчи ҳисобни очди. 89-дақиқада эса рақиб футболчиси Папи Жилобожи билан тўқнашиб кетди ва жароҳат олиб майдонни тарк этди.
Жароҳатнинг қанчалик жиддийлиги тиббий кўрикдан сўнг маълум бўлади.













