Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия - Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика - Парагвай

Афсонавий Майк Тайсонни қаттиқ хафа қилишди

Баҳо:
+ | -

Оғир вазн тоифасининг WBC, WBA ва IBF версиялари бўйича собиқ жаҳон чемпиони ва жаҳоннинг энг яхши боксчиларидан бири Майк Тайсон ҳозирги ёш авлод вакилларидан ҳайратда.

Гап шундаки, боксчининг сўзларига кўра, ҳозирги ёшлар уни спортчи сифатида эмас, балки киноактёр сифатида кўпроқ танир экан.

Бу эса Тайсонни бироз кўнглини ранжитмоқда.

Сабаби у 1985-2005 йиллар давомида профессионал рингда фаолият олиб борган ва кўплаб фильм ва сериалларда суратга тушган. Улардан машҳурлари “Вегасдаги куёв оши”, “Рокки Бальбоа”, “Лос-Анджелесдаги тимсоҳ Данди”, “Ип Ман 3” ва бошқалар.

Авлодлар орасида фарқ. Мен бир мактабга бордим. Хонада 600 бола бор эди, балки 700, ҳаттоки 1000 нафар ҳам бўлиши мумкин. Уларга бир нечта жангларимни кўрсатишди, чунки улар менинг кимлигимни билишмади. Улар мени “Вегасдаги куёв оши” фильмидаги актёр деб билишди. Мексикалик бир болакай менга: “бувам Сиз ҳақингизда сўзлаб берган”, дейди. Буни унутмайман. Жуда хўрлигим келиб кетди, – дейди Тайсон Sports Illustrated нашрига. 

Манба: sportolami.ru
Киритилди: 12:58, 22.09.2016.
Ўқилди: 9745 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.