«Арсенал» яримҳимоячиси Тео Уолкот Англия чемпионатидан ўрин олган «Челси» (3:0) клубига қарши ўйиндан сўнг, ижтимоий тармоқларда бу ғалабани нишонлади.
Футболчи твиттер саҳифасида ўйин ҳисоби билан бирга рақибни камситувчи фотосуратлар ва смайликларни жойлаштирди.
Бунга эса «Челси» клубининг собиқ ҳужумчиси Дидье Дрогба ўзига хос жавоб қайтарди.
«Ғалаба билан табриклайман! Аммо, Тео, мушук йўқ пайтида сичқонларга рақс тушиш осонроқ» - деб ёзди Дрогба.