Кириш Регистрация

Теннисчи Рафаэль Надаль трибунада қизини йўқотиб қўйган томошабин сабабли ўйинни тўхтатиб турди (видео)

Баҳо:
+ | -

Испаниялик теннисчи, жаҳоннинг тўртинчи ракеткаси Рафаэль Надаль ўйин вақтида қизини трибунада йўқотиб қўйган аёл томошабин ўз фарзандини топиб олгунига қадар ўйинни тўхтатиб турди, деб хабар бермоқда The Independent.

Надаль Матс Виландер билан тандемда жаҳоннинг собиқ биринчи ракеткалари — Жон Макинрой ва Карлос Мойяга қарши Испаниянинг Мальорка шаҳрида бўлиб ўтган кўргазмали ўйинда иштирок этаётган эди.

Ўйин вақтида томошабин аёллардан бири қизини йўқотиб қўйган ва шу сабаб қидирув ташкил этилди. Испаниялик теннисчи трибунадаги ҳовлиқишни сезиб қолди ва қизча топилмагунига қадар ўйинни тўхтатиб турди. Қизини топган она хурсандлигидан йиғлаб юборди, трибунадагилар эса уларни қарсаклар билан қўллаб-қувватлади.

Кўргазмали ўйин Рафаэль Надаль томонидан ўзи туғилиб ўсган Мальорка оролидаги янги спорт маркази очилиши муносабати билан ўтказилди. Надаль ва Виландер жуфтлиди 3:6, 6:3, 10:8 ҳисобида Макинрой ва Мойя дуэтидан устун келди.

 

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:32, 30.09.2016.
Ўқилди: 8297 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3524]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3279]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3144]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3099]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3027]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2862]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2669]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [2031]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1936]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1796]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик