Кириш Регистрация

Александр Хомяков: «Йигитларга эътироз йўқ»

Баҳо:
+ | -

"Шўртан" - "Машъал" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози ўз фикрларини билдирди.

 "Йигитларга у қадар катта эътироз йўқ, битта хато туфайли гол ўтказдик. Натижа қониқарсиз бўлди. Бугун ҳимояда яхши ўйнадик, айтганимдек биргина хато мағлубиятга сабаб бўлди. 
 Бу йилги мавсумнинг биринчи даврасини барбод қилдик. Шу боис иккинчи даврадан кейинги мавсум ҳақида ўйлашни бошлаб юбордик. Ёш футболчиларни майдонга тушириб уларга ўйин амалиёти бериб бораяпмиз. 
Энди жамоага 3 кун таътил берамиз, кейин йиғилиб навбатдаги турларга тайёргарликни бошлаймиз. "Олмалиқ" ва "Локомотив" билан ўйинларда ижобий натижаларга умид қилаяпмиз. 
Кенжа Тўраев бизнинг жамоамиз ўйин схемамизга мос тушди, учинчи ҳужумчи сифатида ўйнаб голлар урмоқда. Умуман олганда Тўраевнинг ўйинларидан қониқаяпман, бугунги ўйинда Кенжанинг бир оз жарохати борлиги сабабли у ўз ўйинини намоиш эта олмади”, - дейди Хомяков.  

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 16:44, 02.10.2016.
Ўқилди: 4282 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.