Муборак туманимизда яна бир тантанали маросим бўлиб ўтди. Биразилиянинг РИО шахрида бўлиб ёзги паралимпиада мусобоқаларида спортнинг сузиш тури бўйича мутлоқ ғолиб бўлган спортчилар Фотима Амилова, Шохсанам Тошпўлатова ва Димитрий Хорлин лар Муборакдаги марказий Б. Вафоев ўйингохида минглаб мухлислар қаршисида муносиб тақдирландилар.
Айтиб ўтиш жоизки, ушбу чемпионларимизни нуфузли мусобоқада қатнашишларини таъминлашда бош хомийлик қилган юртимиздаги йирик корхона, Муборак Газни Қайта Ишлаш Заводи (МГҚИЗ) бевосита кенг кўламдаги ишларни амалга оширди. Юртимиз байроғини балндларга кўтариб, юксак марраларни забт этган ғолибларимиз, Фотима Амилова учта медаль Олтин, Кумиш, Бронза, қўлга киритган бўлса, Шохсанам Тошпўлатова эса икита бронза медальини ўзи ники қилди. Яна бир чемпион йигитимиз, Димитрий Хорлин эса кумуш медальга эга чиқди. Бош ҳомий Муборак Газни Қайта Ишлаш Заводи (МГҚИЗ) ғолибларига «Кобальт» авфто машиналарини топширди. Тантанали маросимни, Қашқадарё вилоят ҳокими Зафар Шаропович Рўзиев кириш сўзи билан очиб тадбир иштирокчилари ва ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигини билдирди. Маросимда маратабали меҳмонлар, Муборак Газни Қайта Ишлаш Заводи (МГҚИЗ) директори Элмурод Қурбонов, Муборак туман ҳокими, Панжи Эгамбердиевич Аллақулов, Муборакнефтгаз МЧЖ директори, Шермат Журақулович Шамсиев, вилоят ИИБ бошлиғи Дилшод Турсунбаев, вилоят прокуратураси бошлиғи Салом Самадов Исматович лар ва яна бир қанча мартабали меҳмонлар иштирок этдилар. Шундан сўнг, тадбирга таклиф этилган хонандалар, Умирзоқ Қувватов ва Ўзбекистон эстрадаси юлдизи Севинч Мўминовалар тадбирга келганларга ўз чиқишлари билан манзур бўлдилар. Тадбирда иштирок этган туман «Камолот» ЙИҲ ва бир қанча, Мактаб, Коллежлар ўқув ёшлари муносиб иштирок этдилар. Шу куни марказий стадионнинг қайси бўрчагига қараманг мустақил ҳур Ўзбекистонимизнинг байроғи ҳилпираб турарди. Бундай ажойиб тадбирларга назар солиб, юртимиз ҳақиқатдан жаннатмакон диёр эканини ҳис этасиз. Призидентимиз, айтганларидек "Ёшларимиз, Билимли Зоёли ва Албатда Бахтлидирлар. Шундай унитилмас лаҳзаларни кузата туриб она диоримизга қараб, ЮРТИМ ЖАМОЛИНГА КЎЗ ТЕГМАСИН деб қоламиз.
Қуйида этиборингизга байрам тантаналаридан фотолаваҳаларни тақдим этамиз