«Бенфика» чап қанот ҳимоячиси Алекс Гримальдо «Манчестер Юнайтед» диққатини тортмоқда.
Инглиз клуби скаутлари 21 ёшли испанияликни Португалия чемпионатида «Фейренсе» (4:0)га қарши ўйинини кузатишган. Ўша беллашувда Гримальдогол урган.
Лиссабон клуби футболчини 51 миллион фунтга баҳоламоқда.
Олдинроқ, «МЮ» «Бенфика»нинг 19 ёшли португалиялик вингери Гонсалу Гедешга ҳам қизиқиш билдирган эди.