Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ҳасанали Қодиров блогида: Ўхшамаган ишлар

Баҳо:
+ | -

Хайрулла Холиқов Андрей Микляевга сўз берди. Ачинарли ҳолатда қолган бош мураббий бир нима деди. “Обод” билан 1:1 ўйнагани учун эмас, бўм-бўш залда икки кишига матбуот анжумани ўтказаётгани учун ачинарли аҳвол демоқдаман. Уч-тўртта журналист келган эди ўйинга. Улар ҳам анжуманга қолишмади...

УСТИМИЗДА ГУППИ ЧОПОНУ...
Ҳайит арафасида Темирйўл транспорти олийгоҳи майдонида икки кунда иккита ўйинни кўрган эдик. Иккаласи бир хил ҳисоб 3:0 билан тугаган бўлса-да, ўйинлар бир бирига мутлақ ўхшамаган эди. “Локомотив” “Шўртан”га қарши кечган ўйинда Жепаровсиз майдонга тушди. “Шўртан” марказни бўшатиб, ҳимояланиб ўйнаган эди. Темирйўлчилар ҳужуми борган сари майда оширмалар билан ивирсиб, ўтмаслашиб кетди. Иккинчи бўлимда Жепаров майдонга тушгач, ҳужумда мазмун пайдо бўлди. Рақиб қаршилигини синдириб учта гол уриб олишди. “Бунёдкор” эса, ўйин бошида гол уриб олгач, қаршилик кўрмай, иштиёқсиз ўйнаб иккинчи бўлимда эринибгина тағин иккита гол уриб олди. Бу икки ўйин футболимиз статистикасида, бу йилги чемпионат жадвалида, футболимиз тарихида бир хил рақамлар билан, бир оғиз сўз билан қайд этилди. Электрон хабарларда, сешанба кунги газета саҳифаларида ўйин хронологиясига қўшиб икки оғиз югурди, урди, урмади, ютди, ютказди каби сўзлар билан шарҳланди. “Локомотив”-”Шўртан” 3:0 ва “Бунёдкор”-”Обод” 3:0. Рақамлар бир хил. Ўйинлар ҳар хил. Биринчисида Осиё миқёсидаги Жепаровга ўйин боғланиб қолган бўлиб, усиз жамоавий ўйин ҳеч нарсага ярамай қоляпганини кўрган бўлсак, иккинчисида Лушчан жангга тўйиниб қолган йигитларни ҳар бир ўйинда жанговар курашга чоғлантира олмаяпти. Раҳбарлар учун ёқимли рақамлар бўлди. Икки жамоанинг ўйинидаги икки хил нуқсонлар билан ҳеч кимниг иши бўлмади. Журналистлар тезроқ уйга қайтиб кетиб, еврофутболни кўришга ошиқишар эди. Ишқибозлар эса... Ишқибозлар ўйинларга умуман келмай қўйишган. Ишқибозлар, мураббийлар, футбол амалдорлари елкамиздаги минг ямоқ гуппи чопон қолиб Еврофутболнинг кимҳоб тўнига тикилиб яшайдилар, чоғи.

Давоми Ҳасанали Қодиров блогида.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:39, 04.10.2016.
Ўқилди: 14070 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.