Кевин Де Брюйне
“Челси”даги ўйинлари сони: 9
Кеийнги манзили: “Волфсбург” (18,7 милллион фунт)
Боис: Моурино билан келишмовчилик, захирада қолишни рад этиш
Де Брюйне ёшлигиданоқ ўта улкан иқтидор эгаси эканлиги таҳмин қилинганди ва айнан “Челси” скаутлари уни тез орада жамоа етакчиси бўла олишига ишонч ҳосил қилишганди. Аммо, жамоага “Реал”даги жанжаллар ва тушунмовчиликлар ҳиқилдоғига келган Моурино “Челси”га йўлбошчи этиб тайинланди. У Кевиннинг енгилмас феълига дуч келди ва қайсидир маънода портлаш содир бўлди. Уни нафақат ижарага, балки тўлақонли шартнома асосида “Волфсбург”га сотиб юборишди. Кевиннинг улкан маҳорати ва қобилияти Германияда маълум бўлди. У жамоанинг алмаштириб бўлмас етакчисига айланди ва тез орада “Манчестер Сити” нақд 60 миллион эвазига белгиялик супер юлдузни ўз таркибига қўшиб олди. Ҳа, Кевин Моуриньо қай даражада ноҳақ эканлигини исботлади. Ҳозирда у “шаҳарликлар”нинг тўлаоқнли етакчисига айланиб улгурган.
Ромелу Лукаку
“Челси”даги ўйинлар сони: 15 та
Кейинги манзили: “Эвертон”, ижара
Боис: Моурино била тушунмовчилик, захира футболчиси бўлишдан бош тортиш
Бу ерда воқеалар Кевинникига жуда ўхшаш. Скаутлар уни Белгиядан Лондонга Дрогба давомчиси сифатида олиб келишган. Лукаку ўзига билдирилган ишончни қисман оқлади, десак муболға бўлмайди. У “Вест Бром”да ижарада ажойиб футбол кўрсатди ва “Челси”га қайтиб келди. Моуринъо билан тил топишиб кета олмаган футболчи яна “Эвертон”га ижарага бериб юборилди. Бу сафар ҳам у уялтириб қўймади ва жуда сермаҳсул мавсум ўтказди. Ҳозирда у “Эвертон”да тўлиқ шартнома асосида тўп суряпти.
Хуан Мата
“Челси”даги ўйинлар сони: 135
Кейинги манзили: “Манчестер Юнайтед” (38 миллион фунт)
Боис: Моурино футболи услубига мос келмаган
Моуриньо “Стемфорд Бридж”га келишидан аввал Мата лондонликларнинг асосий етакчиларидан бири эди. Моуриньонинг кутилмаган ва шошқалоқ қарори барчани ақлдан оздираёзди. Жозе Матани очиқчасига захирада қолдирди ва ҳаттоки, иккинчи жамоага ҳам юборди. Шундай қилиб, у Жозе услубига мос келмади. Ҳозирда Мата ва Моуриньо яна бирга, фақат Манчестерда. Жозе бу сафар Матага ўз услубига кўникишга имкон берди ва Хуан ҳозирча бу вазифани уддаламоқда.
Хуан Себастян Верон
“Челси”даги ўйинлари сони: 14
Кейинги манзил: “Интер” (икки йилга ижара)
Боис: Моуринога манфаатсизлиги
Аргентиналик супер яим ҳимоячининг ҳам Лондондаги даври узоққа чўзилмади. Сенсатсион италиялик мураббий Клаудио Раниэрининг ҳақиқий ишқибози эди. Аммо кейинчалик жароҳат ва турли хил муаммолар футболчининг порлоқ фаолиятига тўсиқ қўйди. Боз устига, тахтга Раниэри ўрнига Моурино келди ва Веронни қолдиққа айлантириб қўйди. Италияда ҳам Верон юксак футбол намойиш эта олмади ва Аргентинага қайтди.
Раул
“Реал”даги ўйинлари сони: 741
Кейинги манзили: “Шалке”
Боис: Ёши
Албатта, Моурино афсонавий Раулни “Бернабеу”да яна бир мавсум қолдиришга қодир эди. Унинг Мадриддаги узун фаолиятдан сўнг, Раул Мадридда яна бир мавсум қолишга қарши эмас эди. Бурунги мавсум афсонавий испан учун фаолиятидаги сўнггиси бўлди. Раул ўз навбатида ўта барқарор ҳужумчи эди. “Шалке”даги икки мавсуми давомида у 13-15 гол киритишга муваффақ бўлган. Бундан маълумки, Раул “Реал”га етарлича фойда келтира оларди. Бироқ Жозе таркибида керагидан ортиқча футболчи бўлишини суядиганлардан эмас.