Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Кайфиятни кўтаринг ва ғалаба қилинг

Баҳо:
+ | -

Олимларнинг аксарияти XXI асрни ахборот ёки технологиялар асри, дея талқин қилишни хуш кўради. Камина «футбол асри» деб номлардим. Чунки бугун «миллионлар ўйини» инсониятнинг катта қисмини бутунлай ўзига ром этди ва «миллиардлар ўйини»га айланиб улгурди.

Лекин шундай тиғиз даврда футболчи бўлиш ҳам, футбол ўйинларига ихлосмандлик қилиш ҳам ўзига яраша талабларга, ёзилмаган қоидаларга мослашиб бораверади. Уларнинг энг ёрқин таъсири — руҳий тайёргарлик: йирик мусобақаларда жамоа аъзоларининг руҳий тайёргарлик билан боғлиқ жиҳатлари, муаммолари юзага қалқиб чиқади.

Ҳозир майдонда шу жиҳатдан устунликка эришмасдан туриб, жисмоний «ҳукмронлик» ўрнатишнинг иложи йўқ. Уни бошқариш, «бир хил» деган формулага тушириш осон иш эмас. Шу боис руҳий тайёргарлик билан боғлиқ машғулотларни дарвозабондан то ҳужумчигача — барча имкон қадар индивидуал ўтказиши мақсадга мувофиқ. Гранд терма жамоа ҳамда клубларда фаолият кўрсатадиган психологлар аллақачон мана шу йўлни танлаган.

Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, нима учун шундай буюк жамоалар баъзан арзимаган хато туфайли мағлуб бўлади — кескин танқидга учрайди? Ҳолбуки, уларда моддий таъминот масаласида муаммо йўқ. Фақат руҳиятни тоблаш, чиниқтириш, «ювиб-тозалаш» унча-мунча мураббийнинг қўлидан келмайди бугун. Агар футболда руҳият ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаганида, дунёнинг энг бадавлат клублари асло шоҳсупадан тушмасди.

Бугун профессионал футболда маблағларни йўналтиришдан ташқари, футболчиларнинг кайфиятини, психологиясини тафтиш этадиган, синчиклаб ўрганадиган фурсат етди. Бу футболнинг ўзидан ҳам жиддийроқ масала, аслида.

Ҳозир футболчиларнинг жисмоний салоҳияти бир-биридан жуда катта фарқ қилмайди. Ҳужумчи тўлдиролмаган кемтикни индивидуал салоҳияти юксакроқ бошқа ўйинчи бемалол ёпиб кетяпти. Ҳар бир футболчи ўзига хос бир олам. Лекин футбол бугун ўйиндан бизнесга, бизнесдан ўзига хос бир «катта ўйин»га айланди. Футбол бошланмасидан рақиб жамоалар бир-бирига ахборот майдонларида «тош отиш»га киришади, ҳар бир футболчи бошдан-оёқ муҳокама қилиб чиқилади.

Энг заиф клуб ўз йўлига-ку, ҳатто энг буюк клублар ҳам бу жараённи кўнгилдагидек амалга оширмай туриб, майдонга тушмайди. «Пиар кампания»лари изчил ишлаб турган даврда футболчилар ғалаба қозониши икки карра қийинлашади ёки осонлашади. Айрим вақтларда муҳим аҳамиятга эга ўйинлар тақдирини майдонда ҳаракатланаётган йигирма икки ўйинчи қолиб, «пиармен»лар ҳал қилиб  қўймоқда...

Демак, руҳият бундай футбол спектаклларида ўзини кўрсатиши керак. Руҳий жиҳатдан тайёргарлик пухтами, марҳамат, футболчининг ҳолати қандайлигини том маънода имтиҳондан ўтказиш мумкин. Руҳий устунликка эришган футболчи майдонда мақсадини унутиб қўймайди. Ўзини тезда қўлга олади. Ҳатто тасодифан гол ўтказиб юборса ҳам кейин иродасини намойиш этиб, ташаббусни тортиб олади. Зафар қозонмай қўймайди. Бундай жамоани букиб бўладими? Йўқ, албатта.

Ўтган асрнинг 80-йилларига қадар футболда биринчи шиор — «Фақат олға!» деган сўзлар эди. Лекин замонавий футболда «қарши ҳужум» деган алоҳида тактика пайдо бўлди ва фақат айнан шу йўсинда ўйнайдиган терма жамоалар, клублар шаклланди. Энди чорак аср олдин ишлатилган «етуклик шиори» ўзини оқламаслиги турган гап. Бу билан футболчилардаги руҳий тайёргарлик машғулотларига бўлган эҳтиёж икки карра ошганини сезиш мумкин.

Боиси илгари ҳар бир амплуа эгаси ўз ишини ўз нуқтасидан тўқсон дақиқа мобайнида деярли йироқлашмаган ҳолда амалга оширган бўлса, бугун ҳужумчи вақти келганда сўнгги ҳимоячи вазифасини ҳам бажаради. Ҳимоячи эса рақиб дарвозаси томон ҳал қилувчи зарбани бериши мумкин.

Хуллас, замонавий футболда рақибингизнинг қайси ўйинчисидан хавф кутишни билмайсиз. Бундай вазиятда, албатта, руҳий тайёргарлиги мустаҳкам жамоа вакиллари зафар қучади. Шундай экан, жиддий учрашув арафасида турган футболчиларга мураббий, энг аввало, бир жумлани такрорлаш орқали руҳий далда беришдан эринмаслиги лозим: «Кайфиятни кўтаринг!»

Бу жумла оддий, лекин унда ғалабага ундовчи яширин куч бор.

Жавоҳир САМАНДАРОВ

Манба: "Оила даврасида" газетаси
Киритилди: 12:35, 06.10.2016.
Ўқилди: 8407 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.