Англия термасининг вақтинча бош мураббийи Гарет Саутгейт ЖЧ-2018 саралаш босқичида Мальта билан ўйинда жамоа сардори Уэйн Руни биринчи дақиқаларданоқ майдонга тушишини маълум қилди.
«Ҳа, Руни асосий таркибда майдонга тушади», — дейди Саутгейт.
Эслатиб ўтамиз, Англия – Мальта учрашуви бугун «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтади.













